«болалар боғчаси» тегли мақолалар


Жиззахдаги оилавий боғчада қаровсиз қолган бола ариққа тушиб кетиб, вафот этди
19 феврал 2024, 15:10

Жиззахдаги оилавий боғчада қаровсиз қолган бола ариққа тушиб кетиб, вафот этди

Дўстлик туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2−3 нафар бола назоратсиз қолиши туфайли кўчага чиқиб кетди. Уларнинг бири ариққа тушиб кетиб, вафот этди. Ҳолат юзасидан прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда. Мактабгача таълим агентлиги мазкур боғча ёпилишини маълум қилди.

Ангрендаги учта болалар боғчасида 18 нафар тарбияланувчи диарея билан шифохонага ётқизилди
14 сентябрь 2023, 21:20

Ангрендаги учта болалар боғчасида 18 нафар тарбияланувчи диарея билан шифохонага ётқизилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида учта болалар боғчасининг 18 нафар тарбияланувчиси ич бузилиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазиятни назоратга олди.

Андижондаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинди
4 сентябрь 2023, 12:29

Андижондаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинди

Марҳамат туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болалар танасининг турли қисмларига тарсаки туширгани аниқланди. У лавозимидан озод этилиб, боғча раҳбариятига интизомий чора қўлланди.

«Олдин оқ билан қорани ажратиб олинглар». ИИБ ходими — боғчадаги болаларга
24 июл 2023, 08:58

«Олдин оқ билан қорани ажратиб олинглар». ИИБ ходими — боғчадаги болаларга

«Фақат яхши инсон бўлиш керак, бўлди. Қилма деганни қилиш керакмас. Қил деганни қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин». ИИБ ходимлари боғчада тарбиявий соат ўтказди. Таълим бошқармаси интернет фойдаланувчилари видеони нотўғри тушунишганини қайд этди.

Тошкентда боғча директорининг ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани бўйича жиноят иши очилди
4 май 2023, 19:23

Тошкентда боғча директорининг ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани бўйича жиноят иши очилди

«Газета.uz» суриштирувидан сўнг Тошкентдаги боғча директорининг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани бўйича жиноят иши очилди. ИИВ тергов давом этаётганини, Бош прокуратура ва Мактабгача таълим агентлиги ҳолат қатъий назоратга олинганини билдирди.

Тошкентдаги боғча директорининг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани айтилмоқда
4 май 2023, 15:59

Тошкентдаги боғча директорининг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани айтилмоқда

Чилонзордаги 230-сонли болалар боғчасида директорнинг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага, улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Бунга камида 3−4 нафар бола гувоҳ бўлиб қолган. Директор эса буни «туҳмат» деб атамоқда ва қизчаларнинг ўзини тарбиясизга чиқарди. «Газета.uz» суриштируви.

Тарбияланувчиси сувга чўкиб кетган болалар боғчасининг раҳбар ва ходимлари жавобгарликка тортилади
6 сентябрь 2022, 22:24

Тарбияланувчиси сувга чўкиб кетган болалар боғчасининг раҳбар ва ходимлари жавобгарликка тортилади

Фарғона вилоятида тарбияланувчиси қаровсизлик оқибатида чиқиб кетиб, сувга чўкиб вафот этган болалар боғчасининг барча мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. МТТда талон-торож ҳолатлари ҳам аниқланган.

Самарқандда болалар боғчасида ёнғин содир бўлди
4 октябр 2021, 16:47

Самарқандда болалар боғчасида ёнғин содир бўлди

Самарқанд шаҳридаги боғчалардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сурхондарёда болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан бўшатилди
8 апрель 2021, 10:07

Сурхондарёда болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан бўшатилди

Сурхондарёда болаларга бақириб, қўпол равишда муомала қилган тарбиячининг видеоси тарқалганидан сўнг, у вазифасидан озод этилди. Ёрдамчи тарбиячига нисбатан интизомий ҳайфсан жазо чораси қўлланди.

Хоразмда боғча болаларини юпун кийимда тадбирга чиқарганларга интизомий жазо қўлланилади
23 март 2021, 17:38

Хоразмда боғча болаларини юпун кийимда тадбирга чиқарганларга интизомий жазо қўлланилади

Хоразм вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида болалар юпун кийимларда иштирок этган. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, ходимларга интизомий чора кўрилиши маълум қилинди. Масъул ташкилот тадбир куни об-ҳаво иссиқ бўлганини таъкидламоқда. Бироқ суратда мутасаддилар болаларга қараганда иссиқроқ кийимда эканлигини кўриш мумкин.

Болалар боғчаси директори 6 йилда 983,5 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди
24 январ 2021, 20:15 1

Болалар боғчаси директори 6 йилда 983,5 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди

Зангиота туманидаги давлатга қарашли болалар боғчаларининг бирида директор 2014 йилдан бери 37 нафар ҳақиқатда ишламаган шахсга ойлик ҳисоблагани аниқланди. У тегишли ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиб, асли йўқ ишчиларнинг ойликларини пластик картага тушириш орқали ўзлаштирган.

Боғча ёшидаги 2,7 млн боланинг қарийб 61 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган
13 январ 2021, 00:18

Боғча ёшидаги 2,7 млн боланинг қарийб 61 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган

Республикада мавжуд болалар боғчасига 2,7 млн боланинг қарийб 61 фоизи қатнайди. 2017 йилда бу кўрсаткич 27,7 фоиз бўлган. Улар билан эса жами 116 996 нaфaр педагог шуғулланади. Президент 2023 йилда мактабгача таълим қамровини 75 фоизга етказиш топшириғини берган.

Навоийда ишга тушмай таъмирталаб бўлиб қолган МТТ бўйича изоҳ берилди
20 октябр 2020, 16:58

Навоийда ишга тушмай таъмирталаб бўлиб қолган МТТ бўйича изоҳ берилди

Навоий вилояти Конимех туманидаги болалар боғчасининг ёрилган девори 4 млрд сўмга қурилган янги бинонинг ички қисми экани тасдиқланди. Вилоят ҳокимлигининг махсус комиссияси эса очилишдан олдин бинони қабул қилиб олган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг